Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 17 март куни Суперлига 3-тур доирасидаги амалдаги чемпион – Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши кечадиган ўйинга тайёргарликка 11 мартдан киришди. Жамоамиз аъзолари кеча “Марказий” ўйингоҳда чигалёзди машқларини бажаришди. Машғулотларда барча футболчилар иштирок этишди.
Бугундан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.
Машғулотларда “лочинлар”нинг барча футболчилари иштирок этишмоқда.
17 март кунги учрашувда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.