PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари

Миллий жамоамиз Ироққа ютқазди, Азимжон Аҳмедов 90 дақиқа ўйнади

30 марта 2021
Кўрилган: 94
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўртоқлик ўйини

29 март (душанба)

Ўзбекистон МТЖ  - Ироқ МТЖ  - 0:1 (0:0)

Тошкент. “Бунёдкор” стадиони.

Ҳакамлар: Нурзатбек Аскат Уулу, Сергей Гришченко, Исмаилжан Талипжанов (учаласи Қирғизистон), Аҳрол Рисқуллаев (Ўзбекистон).

Назоратчи: Баҳодир Қўчқоров.

Комиссар: Александр Давиденко.

Гол: Шерко Карим Латиф (56).

Ўзбекистон МТЖ: 12.Абдувоҳид Неъматов, 4.Фаррух Сайфиев (13.Санжар Қодирқулов, 71), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Азимжон Аҳмедов, 3.ИброҳимХалил Йўлдошев, 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 6.Остон Ўрунов (8.Ойбек Бозоров, 61), 7.Сардор Рашидов (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов.

Ироқ: 12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмед Иброҳим, 5.Али Фаёз, 7.Сафаа Хади, 8.Ҳуссайин Али, 9.Иброҳим Байеш, 11.Ҳумам Тариқ, 13.Башар Ресан, 14.Амжед Атван, 15.Дургам Исмоил, 17.Алаа Мҳави.

Захира: 1.Фаҳад Толиб, 20.Аҳмад Басил, 3.Мустафо Муслуҳи, 4.Мустафо Маан, 6.Файсал Жасим, 10.Алаа Абдул Заҳро, 16.Шерко Карим Латиф, 18.Муҳаммад Давуд, 19.Муғаммад Қосим, 21.Ҳасан Раед, 22.Аҳмад Ҳамид, 23.Майтам Ал Фарттуси.

Огоҳлантиришлар: Аҳмед Иброҳим (41), Ҳумам Тариқ (81, иккаласи Ироқ МТЖ). 

Терма жамоа. Ўзбекистон Ироқ расмлари 1 состав

 29 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон ва Ироқ термалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ягона гол ироқликлар аъзоси Шерко Карим Латиф ҳисобига ёзилди.

Умуман олганда, миллий термамиз футболчилар ўйинни ёмон бошлашмаганди. Биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир нечта имкониятларга эга бўлишди, аммо уларни голга айлантириш насиб қилмади.

Ҳужумнинг чап қанотида Жалолиддин Машарипов одатдагидек фаоллик кўрсатган бўлса, ўрта чизиқда Одил Ҳамробеков – Отабек Шукуров – Остон Ўрунов учлиги ҳужумлар уюштиришда жонбозлик кўрсатишди. 

Терма жамоа. Ўзбекистон Ироқ расмлари 3 Машарипов jpg

Ўз навбатида, “Женоа” сафида тўп сураётган Элдор Шомуродовда ҳам қулай вазиятлар вужудга келди, бироқ унинг уринишлари ҳам самара келтирмади. 

Терма жамоа. Ўзбекистон Ироқ расмлари 4 Шомуродов jpg

Учрашувда ироқликларга ғалаба келтирган ягона гол 56-дақиқада амалга оширилди. Меҳмонлар футболчисининг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтарганди, қайтган тўпни эса захирадан ўйинга қўшилган Шерко Карим Латиф тўрга жойлади. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада бир қатор имкониятлар вужудга келган бўлсада, 0:1 ҳисоби учрашув охиригача ўзгармади.

Мазкур баҳсда “Навбаҳор” сардори Азимжон Аҳмедов майдонда тўлиқ - 90 дақиқа тўп тепди. Айтиш жоизки, у майдонда энг фаол ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлди. 

Терма жамоа. Ўзбекистон Ироқ расмлари 2 Аҳмедов jpg

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Отабек Шукуров: “Наманганда томошабинлар билан тўла стадионда футбол ўйнаш ёқимли бўлди”

28 марта 2021
Кўрилган: 198
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон – Гана (2:1) терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин миллий жамоамизнинг биринчи голига муаллифлик қилган Отабек Шукуров фикрлари билан ўртоқлашди.

- Худога шукур, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ушбу ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман. Чунки карантиндан кейин мухлислар Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинини соғиниб қолишганди. Наманганда томошабинлар билан тўла стадионда футбол ўйнаш ёқимли бўлди.

Ўйинга келадиган бўлсак, Гана қандай таркиб билан ўйнаганидан қатъий назар, бу рақибни мағлуб эта олганимиз муҳим ўйинлар олдидан жамоанинг жанговарлик руҳиятини оширади. Бу Гананинг иккинчи ёки учинчи таркиби бўлган тақдирда ҳам ганалик мана шу футболчилар ҳам ўз ватанидан Европага чиқиб кетиш учун ўйинда борини бериши аниқ эди. Чунки у ердаги шароитни биламан, африкалик ҳар қандай футболчи легионерга айланишни хоҳлайди. Шу боис улар майдонга “барибир ютқазамиз”, деб тушишмагани аниқ. 

Ўзбекистон Гана ўйини расмлари 2 Шукуров

Ўйин яхши ўтди. Учрашув бошидаги вазиятлардан фойдалана олганимизда, ҳисоб бошқача кўриниш олган бўларди. Шунисига ҳам Аллоҳга беҳисоб шукур дейман. Мақсадимиз муҳим баҳсларга яхши тайёргарлик кўриб, Саудиядаги расмий ўйинларда ғалаба қозониш ва кейинчалик ЖЧ-2022га йўлланма олиш. Буни ҳар бир футболчи мухлислардан ҳам кўпроқ истайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Наманган аҳлига ажойиб мухлислик учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Миллий жамоамиз ўйинлари вилоятларда кўпроқ ўтказиб турилса, футболга қизиқиш янада ҳам ошарди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Ироққа қарши ўтказади. Ўйин 29 март, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.

Манба: Tribuna.uz. 

Одил Аҳмедов: “Ўйин давомида эътиборим Азимда бўлди”

28 марта 2021
Кўрилган: 247
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон ва Гана (2:1) терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўтказиб юборди. Тез орада янги клубга ўтиши кутилаётган 33 ёшли легионеримиз Хитойда бўлиб турибди. Намангандаги учрашувдан кейин Tribuna.uz мухбири Одил Аҳмедов билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйини ҳақидаги фикр ва хулосалари билан қизиқди.

Одил Аҳмедов расми 13

“Бу Гананинг асосий таркиби эмаслиги, тажрибасиз футболчилар келгани билиниб турди” 
- Аввало учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин бизнинг назоратимиз ва сценарийимиз остида ўтди. Рақибдан кўра кўпроқ ҳужум қилдик, тўпни ўзимизда сақладик. Рақибимиз ҳақида айтадиган бўлсам, бу Гананинг асосий таркиби эмаслиги ўйиндан ҳам билиниб турди. Чунки меҳмонлар оддий ва жуда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Уларда тажриба йўқлиги, тажрибасиз футболчилар келгани кўринди. Шунга қарамай, Гана термасининг қандай кучли жамоа эканлигидан келиб чиқсак, бу ўйин биз учун муҳим бўлди. Энг асосийси ғалаба қозондик. Рақиблар ҳисобни тенглаштиргач, иккинчи голни ўз вақтида урдик.

Одил Аҳмедов расми 14

“Игнат ҳар тарафлама кучли дарвозабон бўлган”
- Миллий жамоамиздаги дарвозабонлар ҳақида гапирадиган бўлсам, ким чақирув олаётган бўлса барчаси ишончни оқлаш учун ҳаракат қилишмоқда. Бироқ фикримча, Игнатий Нестеров даражасидаги дарвозабон ҳалигача чиққани йўқ. Игнат ҳар тарафлама кучли дарвозабон бўлган. У оёқда ҳам яхши ўйнарди, футболчиларга ҳам кўрсатма бериб, майдонда руҳан қўллаб-қувватларди. Умид қиламанки, ҳозирги дарвозабонлар ҳам келажакда Нестеровдек ишончни оқлай олишади.

Нестеров расми 1

“Ўйин давомида эътиборим Азимда бўлди” 
- Очиғини айтсам, ўйин давомида бор эътиборим укам – Азимда бўлди. Ҳар бир футболчи учун миллий жамоа ва клубдаги ўйини орасида фарқ бўлади. Чунки миллий жамоа ва чемпионатдаги ўйинларни таққослаш қийин. Фикримча, Азимжон ҳимояда ўйнаган бўлса-да, ёмон ҳаракат қилмади. Қўпол хатоларга йўл қўйгани йўқ. Ҳужумларни бошлаб бериш ва рақиб ҳужумларини тўхтатишга яхши ҳаракат қилди. Умуман, Анзур ва Азим ҳимоя марказида тартибли тўп суришди.

Азимжон Аҳмедов расми 11 Термадаги

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 29 март куни Тошкентда Ироқ термасига қарши ўтказади.

Манба: Tribuna.uz.

Март ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

27 марта 2021
Кўрилган: 87
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда. Ортда қолаётган март ойида Суперлигада дастлабки 3 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришишди.

Март ойининг энг яхшилари расми 1

Март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар

Питер Хюистра (“Пахтакор”) – 3 та ўйин, 3 ғалаба

Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”) – 3 та ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг

Бахтиёр Ашурматов (“Қўқон-1912”) – 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг

Ҳамиджон Актамов (“Қизилқум”) – 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг

Виктор Жалилов (“Навбаҳор”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг 

Мураббийлар расми 2

Март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Сардор Рашидов (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист

Шоҳруз Норхонов (“Сўғдиёна”) – 3 ўйин, 2 гол

Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”) – 3 ўйин, 2 гол

Ширинбой Абдуллаев (“Сўғдиёна”) – 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин

Иброҳимҳалил Йўлдошев (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 гол

Элвин Фортес (АГМК) – 3 ўйин, 2 гол

Игнатий Нестеров (“Қизилқум”) – 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин

Ойбек Бозоров (“Насаф”) – 3 ўйин

Азиз Турғунбоев (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 1 гол, 1 ассист. 

Футболчилар расми 3

Март ойининг энг чиройли голига номзодлар

Иброҳимҳалил Йўлдошев (“Насаф” – “Пахтакор” учрашувида)

Элвин Фортес (АГМК – “Локомотив”)

Шаҳзодбек Нурматов (“Металлург” – “Бунёдкор”)

Дониёр Исмоилов (“Андижон” – “Сурхон”)

Сардор Рашидов (“Пахтакор” – “Машъал”)

Жавоҳир Сидиқов (“Турон” – “Локомотив”)

Даян Поньевич (“Турон” – “Локомотив”).

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Coca-Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Coca-Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ  томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади. Мазкур ҳавола орқали март ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Манба: pfl.uz.

Футбол клубларимиз шифокорлари учун тиббиёт семинари ташкил этилди

27 марта 2021
Кўрилган: 66
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Биласиз, ўтган йили Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси малакали шифокорлардан иборат Тиббий комиссия ташкил этган эди. Мазкур комиссиянинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, COVID-19 пандемияси даврида клублардаги футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар орасида эпидемиологик вазиятни ва уларнинг соғлиги ҳолатини назорат қилиш бўйича самарали иш олиб борилди ва бу 2020 йилги мавсумни жиддий кечикишларсиз якунлаш имконини берди.

Комиссия 2021 йилда ҳам клубларга тиббий масалаларда яқиндан кўмак бериш бўйича иш олиб бормоқда. 25-26 март кунлари пойтахтимиздаги “Чиғатой” қароргоҳида спорт шифокорлари учун тиббиёт семинари ташкил этилди. Унда Суперлига, Про-лига, Биринчи лига клублари ҳамда аёллар жамоаларида фаолият олиб бораётган шифокорлар иштирок этишди. 

Тиббиёт семинари расмлари 1

Икки кунлик семинар давомида спорт тиббиётидаги сўнгги янгиликлар, пандемия даврида спорт шифокорлари олдида турган муҳим вазифалар, шунингдек, антидопинг мавзуларида давра суҳбати ва маърузалар олиб борилди. Хусусан, Жанубий кореялик тажрибали шифокор, тиббиёт фанлари доктори Сонг Ёнг Ил ўзбекистонлик ҳамкасбларига спорт тиббиётидаги янгиликлар, спортчиларнинг турли даражадаги жароҳатларини даволашдаги бирламчи устувор жиҳатлар тўғрисида маъруза қилиб, шунингдек, бу борадаги корейс тажрибаси билан ўртоқлашди.

Тиббиёт семинари расмлари 2

Икки кун давом этган семинар ҳар томонлама самарали ва қизиқарли тарзда кечди. ЎзПФЛнинг тиббий комиссияси йил давомида бу каби амалий тадбирларни яна ўтказиб боради. 

Манба: pfl.uz.

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • Кейинги
  • Охирги
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа