PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиздан илк ўйинда йирик ҳисобда ғалаба

15 января 2021
Кўрилган: 41
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

“Насаф” – “Навбаҳор” - 1:5 (1:1)

Ҳакамлар: Никита Афиногенов, Рустам Тагаев, Ҳусан Музаффаров, Жаҳонгир Аллаев.

Назоратчи: Илҳом Якубов.

Голлар: Жавоҳир Ашуров (18) – Ҳусанхон Ғаниев (8-пен., 37), Ҳакимжон Абдурашидов (22), Абдулло Ўринбоев (28), Алишер Юсупов (29-автогол).

Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Баратов (8), Оғабек Эргашев (14) – Довудхон Садритдинов (8), Илҳом Юсуфжонов (13), Ғулом Мамажонов (27).

Четлатиш: Бахтиёр Баратов (24, иккинчи сариқ). 

Футзал жамоаси состави 2 янгиси

  Бугун Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати – олий лига 10-тур баҳслари старт олди.

Мазкур турнинг биринчи кунги баҳсида Хуршид Тожибоев ва Аҳад Ҳошимов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” футзал жамоаси          Қаршининг “Насаф” жамоаси футзалчиларига қарши майдонга тушди.

Ушбу ўйинда Хуршид Тожибоев шогирдлари йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур баҳсда футзалчиларимиздан Ҳусанхон Ғаниев “дубл”га эришган бўлса, Ҳакимжон Абдурашидов ҳамда Абдулло Ўринбоев ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Шунингдек, қаршиликлар футзалчиси Алишер Юсупов автогол қайд этди.

Ушбу ютуқдан сўнг, футзал жамоамиз жами очколарини 33 тага етказиб олди ва айни пайтда турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.   

Хуршид Тожибоев шогирдлари мазкур доирасидаги иккинчи ўйинни эртага Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказишади.

Бўлажак баҳсда футзалчиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Паншанбе Тожикистон термасига чақирилди

15 января 2021
Кўрилган: 80
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ва ОЧ-2023 саралаш баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўриш ниятида жорий йилнинг 27 январь – 7 январь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе ҳамда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғин доирасида тожикистонликлар 1 ва 5 февраль кунлари Дубай шаҳрида Иордания термасига қарши 2 та ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштиришган.   

Тожикистон терма жамоасининг ушбу йиғинига “Навбаҳор”нинг 21 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе ҳам чақирилди.

Навбаҳор Андижон расмлари 4 2020 йилги

Биз Паншанбега терма жамоа машғулотларида куч-қувват, ўртоқлик баҳсларида эса омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.              

Хушнудбек Авилов: “Навбаҳор”даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади”

15 января 2021
Кўрилган: 119
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

“Навбаҳор” жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бир қатор футболчилар билан бойитиб олмоқда.

Куни кеча жамоага келиб қўшилган легионер футболчилардан ташқари аввалроқ “Андижон” жамоасидан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнудбек Авиловлар ҳам “лочинлар” таркибини тўлдиришган эди. Кеча “Андижон” билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар штаби янги футболчиларга ҳам имконият беришди. Биз эса Хушнудбек Авиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки ўқув-йиғин машғулотлари қандай кетмоқда?

- Машғулотлар режадагидек ўтмоқда. Жамоага қўшилиб кетишим бошида бироз қийин бўлганини айтмаса, ҳозирда бари кўнгилдагидек дея оламан. 

- “Андижон” билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?

- Ўртоқлик учрашувида яхши ҳаракат қилдик, мураббийларимиз машғулотларда қилинган ишларни ўйинда кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлашди. 

Хушнудбек Авилов расми 3

- Нўъмон Ҳасанов сизга бегона эмас, ушбу мутахассис қўл остида “Қўқон-1912”да тўп тепгансиз. Шу боис, талабларидан хабарингиз бор, демак, тушунишда муаммо бўлмаяпти...

- У пайтлар футбол бошқача эди. Миллионлар ўйинида кундан - кунга янгиликлар юз бермоқда. Шу сабабли, Нўъмон аканинг ҳам футболга бўлган қарашлари ўзгарган дейишим мумкин. 

- “Навбаҳор” фаолиятингизда янги саҳифа очишига ишонасизми?

- Шу кунларда клуб билан расман шартнома имзолайман. “Навбаҳор”даги ўйинларим орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олишни ният қилганман. Айни пайтда жамоамизда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. 

Хушнудбек Авилов расми 1

- Сизни мухлислар 2016 йил Баҳрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати орқали танишган. Ушбу турнирдан қандай хотиралар қолган?

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан яхши таассуротлар қолган. Ўшанда битта ўйинда ютганимизда, жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Лекин омадимиз келмаганди. Шуни айтишим мумкинки, мураббийлар штаби ва футболчилар аҳил эди. Битта оила сифатида шакллангандик. Ўша кунлар учун Худога шукур қиламан. 

- Наманганда доим босим юқори. “Навбаҳор” жамоасидан ҳамиша ғалаба кутишади...

- Ҳа, тўғри. “Навбаҳор”да доим босим юқори бўлади. Аммо ҳар хил футбол бор. Айримларга бундай босимда ўйнаш манзур келади, яна баъзиларга эса аксинча. Менга ушбу ҳолат ёқади.

Манба: championat.asia.

Вилоят ҳокими ўртоқлик ўйинига ташриф буюрди

13 января 2021
Кўрилган: 330
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Хабар берганимиздек, бугун жамоамиз жорий йилги илк ўртоқлик баҳсини Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйинни бевосита стадионда  кузатиш ниятида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ташриф буюриб, учрашувни стадион трибунасида томоша қилди.

Ҳоким ва Жалилов расмлари 3

Шунингдек, Шавкат Шокиржанович тажрибали мураббий Виктор Жалилов, сербиялик мураббий Дражен Дукич ва унинг ватандошлари – Никола Тасич ҳамда Марко Путинканин билан учрашиб, суҳбатлашди.

Ҳоким ва сербиялик футболчилар 4

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Илк ўртоқлик баҳсида ғалаба

13 января 2021
Кўрилган: 264
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўртоқлик баҳси

“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:0 (0:0)

Наманган. “Ёш куч” стадиони. 150 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Абдураҳим Жабборов.

Гол: О.Юсупов (89).

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Эҳсони Паншанбе, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азизбек Турғунбоев, Сардор Теляков, Мирзоҳид Ғофуров, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Исломхон Абдуллахонов, Улуғбек Эгамбердиев, Шерзод Ғуломжонов, Самуэль Илие, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Хушнудбек Авилов, Фарҳод Мираҳматов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Бобур Мамажонов, Абдулҳай Исмоилов, Жамолиддин Баҳромов, Комил Тожиддинов, Достон Абдулаҳаев, Ориф Юсупов, Аббос Ғуломов, Ҳусайн Эргашбоев.

“Андижон” (бошланғич таркиб): Жасур Умирзоқов, Миркомил Локаев, Камрон Нажафалиев, Усмонали Исмоналиев, Абдувоҳид Ғуломов, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Камрон Саидазимов, Фарҳод Соҳибжонов, Суннатилла Мамадалиев, Жамшид Ҳомидов.        

Навбаҳор Андижон расмлари ўртоқлик ўйини 1 13.01.2021

 Бугун Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида жамоамиз бу йилги  илк ўртоқлик баҳсини Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказди.

Жамоамиз мураббийлари мазкур ўртоқлик учрашувининг 1-бўлимида тажрибали футболчиларни майдонга туширишган бўлса, 2-бўлимда бир қатор ёшлар, шунингдек, кўрикдан ўтаётган ўйинчиларни туширишди.

Навбаҳор Андижон расмлари ўртоқлик ўйини 2 13.01.2021

Мазкур ўйинни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳам бевосита стадион трибунасида кузатди.

Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, ўйин анча кескин курашлар остида кечди. Биринчи бўлимда ташаббус кўпроқ мезбонлар тарафида бўлса-да, ҳужумлар якунига етмади.

Навбаҳор Андижон расмлари ўртоқлик ўйини 4 13.01.2021

Танаффусдан кейин ҳар икки жамоа аъзолари қизиқарли ўйин намойиш этишди. 

Навбаҳор Андижон расмлари ўртоқлик ўйини 3 13.01.2021

Учрашувдаги ягона гол 89-дақиқада урилди. Ўша вазиятда Шерзод Ғуломжонов бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берди. Ориф Юсупов тўпни боши билан андижонликлар дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Мазкур гол эса “лочинлар”га ғалаба келтирди.   

“Навбаҳор” навбатдаги назорат-синов баҳсини яна “Андижон”га қарши 16 январь куни ўтказади.

Навбаҳор Андижон расмлари ўртоқлик ўйини 5 13.01.2021

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

           

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • Кейинги
  • Охирги

Сўнгги хабарлар

Футзалчиларимиздан илк ўйинда йирик ҳисобда ғалаба
Паншанбе Тожикистон термасига чақирилди
Хушнудбек Авилов: “Навбаҳор”даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади”
Вилоят ҳокими ўртоқлик ўйинига ташриф буюрди
Илк ўртоқлик баҳсида ғалаба
Путинканин терма жамоага чақирилди, аммо...
Мухторов жамоамизни тарк этди
Cербиялик футболчилар ўзбек футболи ҳақида нима дейишди?
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа