Аёллар чемпионати, 6-тур
20 май, душанба
“Локомотив-W” – “Навбаҳор-W” - 2:2 (0:0)
Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 51 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Суюнов, Б.Баҳромов, С.Назаров, Х.Баҳодиров.
Назоратчи: В.Нажафалиев.
Комиссар: О.Юнусов.
Голлар: Мухлиса Мардиева (49), Дилдора Эргашева (77) – Нилуфар Дадажонова (78), Сарвиноз Комилжонова (90+4).
Огоҳлантиришлар: Зуҳра Бердиева (79) – Ойгул Давлатова (33).
Аёллар футболи бўйича Суперлига 6-тури доирасида аёллар жамоамиз Тошкентда “Локомотив” меҳмони бўлди. Кескин курашлар остида кечган баҳснинг биринчи бўлимида гарчи ҳар икки жамоа аъзоларида бир қатор қулай вазиятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.
Учрашувнинг 2-бўлими эса голларга бой тарзда ўтиб, дарвозаларга 4та тўп киритилди.
Майдон эгалари Мухлиса Мардиева ва Дилдора Эргашеванинг голлари ҳисобига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди. Шундан сўнг, мувозанатни тиклашга интилган Карима Юлдашева шогирдлари 78-дақиқада Нилуфар Дадажонова томонидан киритилган тўп эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартиришди. Ўйиндаги тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда эса Сарвиноз Комилжонова мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2.
Шу тариқа аёллар жамоамиз ўз ҳисобидаги очколари сонини 2тага етказиб олди.
Карима Юлдашева шогирдлари навбатдаги – 7-тур баҳсини 23 май куни сафарда “Пахтакор”га қарши ўтказишади.
Бўлажак баҳсда аёллар жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.