Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ майдонида “Навбаҳор” ПФК клуби раҳбарияти томонидан эҳсон уюштирилди. Жумладан, қўй сўйилди ва жамоанинг кекса ҳамда ёши катта мухлислари мазкур эҳсонга таклиф этилдилар. Қўй гўшти “Навбаҳор”нинг ногирон, бемор ва кам таъминланган ишқибозлари хонадонларига тарқатилди.
Жамоанинг ногирон, бемор ҳамда кам таъминланган мухлислари ва уларнинг оила аъзолари клуб раҳбариятини қилинган эҳсон учун дуо қилиб, “Навбаҳор”нинг кейинги ўйинларида омад ёр бўлиб, ғалаба қозонишини тилашди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.