Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур турдан ўрин олган иккинчи ўйинда Хуршид Тожибоев ва Аҳад Ҳошимов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” футзал жамоаси Олмалиқнинг АГМК футзал жамоасига қарши майдонга тушди.
Голларга бой тарзда кечган мазкур учрашув жанговар дуранг – 4:4 ҳисобида якунланди. Ушбу баҳсда футзал жамоамизнинг барча голларига Исохон Ибрагимов муаллифлик қилиб, “покер”га эришди.
Эслатиб ўтамиз, Хуршид Тожибоев шогирдлари мазкур турдан ўрин олган илк ўйинда “Қўқон - 1912” футзал жамоасини йирик – 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.
Шу тариқа, футзал жамоамиз 5-тур баҳсларидаги 2 та ўйинда 4 очко тўплаб, очколари сонини 13 тага етказиб олди ҳамда турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.