U-21 Ёшлар биринчилиги. 18-тур
“Бухоро” – U-21 – “Навбаҳор” – U-21 – 0:1 (0:0)
Бухоро. “Умид” стадиони.
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Александр Буров, Ҳабибжон Қодиров, Акмал Ғиёсов.
Гол: Ш.Ғуломжонов (80).
“Бухоро”- U-21: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 13.Феруз Муинов (64.Артур Умуров, 58), 18.Ойбек Бобоев, 24.Нуржаҳон Музаффаров, 29.Шаҳзод Бешимов (14.Муҳаммад Сиддиқжон Тимуров, 75), 32.Акобир Воҳидов, 54.Охунжон Сайфиддинов, 70.Жобирбек Наврўзов, 71.Файзуллобек Жуманқўзиев (6.Раҳимжон Обидов, 46), 76.Абдуғани Камолов (37.Сардорбек Иззатов, 46), 99.Муҳаммад Ғиёсов (68.Муҳаммад - Сафо Фозилов,46).
“Навбаҳор” – U-21: 13.Исломжон Абдуллахонов, 6. Содиқжон Ортиқов, 29.Жамолиддин Баҳромов, 31.Аюбхон Жўраев, 32.Қодиржон Икрамов, 34.Муроджон Адашбоев ( 17.Абдулҳай Исмоилов, 46), 38.Достонбек Абдулҳаев (26.Улуғбек Акназаров, 62), 44.Маҳмуджон Нажмиддинов,
47.Асилбек Орифжонов, 50.Шерзод Ғуломжонов, 77.Ҳусайн Эргашбоев (21.Комилжон Тожиддинов, 68).
Огоҳлантиришлар: Н.Музаффаров (64) – М.Адашбоев (14).
U-21 Ёшлар биринчилигининг 18-туридан ўрин олган баҳсда Денис Тойменцов ва Алишер Маҳмудов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” – U-21 ёшлар жамоаси “Бухоро” ёшлари меҳмони бўлди.
Кескин курашлар остида кечган мазкур учрашувдаги илк хавфли вазиятни ёшлар жамоамиз юзага келтирди.
Баҳснинг 3-дақиқасидаёқ ярим ҳимоячи Жамолиддин Баҳромов майдон эгалари дарвозабони Шоҳжаҳон Насимов билан бирга – бир вазиятга чиқди. Аммо сўнгги паллада Насимов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
Шундан сўнг, ўйин суръати тенглашиб, гоҳ у, гоҳ бу дарвоза олдида хавфли вазиятлар юзага келди. Мезбонларнинг ҳужумларидан бирида эса Муҳаммадали Ғиёсовнинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
Натижада жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида йўл олди.
Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор тарзда бошлаган Денис Тойменцов шогирдлари 52-дақиқада ҳисобни очишга анча яқин келишди.
Аммо ёшлар жамоамиз ҳужумчиси Асилбек Орифжоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Наманганликларнинг ҳужумларидан бирида эса Ҳусайн Эргашбоевнинг зарбасидан сўнг, тўпни бухороликлар дарвозабони Шоҳжаҳон Насимов ажойиб сейв намойиш этиб, қайтарди.
80-дақиқада ёшлар жамоамиз ҳисобни очди. Мезбонлар дарвозасидан 25 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Шерзод Ғуломжонов ажойиб тарзда амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 0:1.
Айнан ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди ва ёшлар жамоамиз навбатдаги ғалабасини нишонлаб, очколари сонини 32 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Денис Тойменцов шогирдларнининг мазкур ғалабали одимларини эртага “Навбаҳор” жамоаси ҳам давом эттиради, деган умиддамиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.