Хабарингиз бор, 3 декабрь куни Coca Cola Суперлиганинг сўнгги – 26-тур баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан мазкур турда фаолият олиб борадиган расмийлар рўйхати эълон қилинади.
Унга кўра, 26-турдан ўрин олган “водий дербиси”, яъни “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини пойтахтлик Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Шукуруллаевга қанотларда андижонлик ҳакамлар - Анвар Маражабов ва Зиёдулла Абдураҳмонов ёрдам беришади.
Захира ҳаками ҳам андижонлик Акмал Раҳимов.
Мазкур ўйин назоратчиси этиб, тошкентлик Дмитрий Роман тайинланган.
Учрашув комиссари эса пойтахтлик Зоҳиржон Акрамхонов.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон - 1912” – “Навбаҳор” баҳси 3 декабрь куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 14:00 да старт олади.
Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.