Назорат-синов учрашуви
“Навбаҳор –U-21” – “Турон – U-21” – 4:4 (1:1)
“Навбаҳор – U-21”: Ислом Абдуллахонов, Содиқжон Ортиқов, Ҳусан Ғанижонов, Муроджон Адашбоев, Асадбек Лутфуллаев, Жаҳонгир Турсунов, Улуғбек Акназаров, Азизбек Хурсанбоев, Асилбек Орифжонов, Комилжон Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ҳасан Турғунов, Ибодулла Набиев, Абдурасул Қаюмбаев, Нуриддин Раҳимов, Азизбек Зокиров, Камрон Неъматжонов.
Голлар: Асилбек Орифжонов, Ҳусайн Эргашбоев (2 та), Муроджон Адашбоев - Миржалол Мирзаев, Мусобек Музаффаров, Элнурбек Турғунов, Муҳаммаджаъфар Усмонов.
Алишер Маҳмудов ва Равиль Галиев мураббийлик қилаётган “Навбаҳор – U-21” ёшлар жамоамиз бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида Яйпаннинг “Турон – U-21” жамоасига қарши назорат-синов баҳси ўтказди.
Мазкур ўйинда жанговар дуранг – 4:4 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувда ҳисобни Миржалол Мирзаевнинг голидан сўнг, яйпанликлар очишди. Ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган ёшлар жамоамиз Асилбек Орифжонов томонидан урилган гол эвазига мувозанатни тиклаб, танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган Алишер Маҳмудов шогирдлари Ҳусайн Эргашбоевнинг “дубл”и ҳамда Муроджон Адашбоевнинг голи эвазига йирик – 4:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди.
Шундан сўнг, ёшлар жамоамиз мураббийлари майдонга бир қатор кўрикдан ўтаётган ёшларни туширишди.
Натижада яйпанликлар бундан самарали тарзда фойдаланиб, якунда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Шу тариқада мазкур ўйинда 4:4 ҳисоби қайд этилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.