Хабарингиз бор, жорий мавсумда жамоамиз таркибига АГМКдан 32 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов қўшилганди. Клуб ва футболчи ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ, ярим ҳимоячи “Навбаҳор”ни тарк этди.
“Лочинлар”нинг Coca Cola Суперлигадаги 1-давра баҳсларида Абдураҳимов жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, 319 дақиқа ҳаракатланди ҳамда 1 та гол урди. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи ўйинларида эса тажрибали ярим ҳимоячи 3 та учрашувда майдонга тушиб, 105 дақиқа ҳаракатланди.
Биз Баҳром Абдураҳимовга “Навбаҳор”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.