U-21 Биринчилиги. 1-тур
“Навбаҳор-U-21” – “Динамо-U-21” – 1:2 (1:0)
Наманган. “Марказий” стадиони. 68 томошабин.
Ҳакамлар: Хушнудбек Суюнбоев, Исломжон Носиров, Умид Раҳимжонов, Исроилжон Имомназаров.
Назоратчи: Зокиржон Қодиров.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Голлар: Шодиёр Шодибоев (10) – Азамат Халилов (70), Ойбек Ҳамрақулов (76).
Ноаниқ амалга оширилган пенальти: Дамир Темиров (90).
“Навбаҳор-U-21”: 41.Озодбек Маърупов, 4.Аброр Каримов, 7.Азимжон Аҳмедов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 24.Достонбек Абдулҳаев, 27.Озодбек Ўктамов (30.Жавоҳир Бахтиёров, 46), 33.Шодиёр Шодибоев (76.Абдулхафизхон Носирхонов,60), 40.Алишер Миралиев, 71.Наврўзбек Иминжонов (90.Зулфиқор Акбаров,65), 79.Мамадалихон Олимов, 88.Нурмуҳаммад Тошпўлатов (18.Игорь Чикризов,46).
“Динамо-U-21”: 54.Жавоҳир Рустамов, 2.Достон Фотеев, 5.Анваржон Файзуллаев, 11. Дамир Темиров, 16.Жавлонбек Маликов (79.Эдем Сейтвелиев, 73), 19.Элнурбек Саитмуратов (37.Фирдавс Абдураҳмонов,79), 27.Ойбек Ҳамрақулов (46.Исмоилбек Фарҳодов,79 ), 47.Бакир Сайидов, 56.Азамат Халилов, 70.Хуршидбек Убайдуллаев, 78.Акмал Козимов (57.Асадбек Исмоилбоев, 65).
Огоҳлантириш: М.Олимов – Йўқ.
U-21 Биринчилигининг жорий мавсумдаги илк баҳсини Дмитрий Ан мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-U-21” ёшлар жамоамиз яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири бўлган Андрей Пятницкий мураббийлигидаги “Динамо” ёшларига қарши ўтказди.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, кескин курашлар остида бошланган учрашувнинг 10-дақиқасида вакилларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумини маҳоратли ярим ҳимоячи Шодиёр Шодибоев муваффақиятли тарзда якунлаб, ёшлар жамоамизнинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.
Учрашувнинг 2-бўлимида ўйинда ўзгариш ясашга интилган меҳмонлар ҳужумни кучайтиришди. Шундай ҳужумларнинг бирини ярим ҳимоячи Азамат Халилов самарали тарзда якунлаб, мувозанатни тиклади – 1:1.
Орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас, самарқандликлар Ойбек Ҳамрақуловнинг голидан сўнг, ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 1:2.
Албатта, ҳисобнинг бундай кўриниш олиши ёшларимизни қониқтирмасди. Шу боис, Дмитрий Ан шогирдлари ҳужумни кучайтиришди. Ёш “лочинлар”нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида ушбу ўйинда ёшлар жамоамизни майдонга сардор сифатида бошлаб тушган тажрибали ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
Беллашувнинг сўнгги дақиқасида Андрей Пятницкий шогирдлари пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Меҳмонлар сардори Дамир Темировнинг “нуқта”дан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди ва ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Натижада ушбу ўйинда ёшлар жамоамиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.